Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Англия ҳакамлар корпуси «Манчестер Юнайтед»нинг «Ноттингем»га урган голи хато бўлганини расман тан олди

Баҳо:
+ | -

Англия ҳакамлар корпуси «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Матеус Куньянинг «Ноттингем Форест» дарвозасига урган голи хатолик туфайли ҳисобга олинганини тан олди.

АПЛнинг 37-туридан ўрин олган ушбу учрашувда «МЮ» ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Баҳснинг 55-дақиқасида манкунианликлар ҳимоячиси Диогу Далот жарима майдончаси марказига тўпни узатди, Бриан Мбемо эса уни қабул қилиб олишга уринди. Тўп ярим ҳимоячининг сонидан сўнг қўлига тегди. Шундан сўнг Кунья тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Бош ҳакам Майкл Солсбери видеоассистент (VAR) билан маслаҳатлашиб, вазият такрорини ўрганиб чиққач, голни ҳисобга олишга қарор қилган эди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Англияда ҳакамлик учун масъул бўлган PGMOL ташкилоти Куньянинг голини ҳисобга олмаслик керак бўлганини тан олди. Душанба куни PGMOL раҳбари Ховард Уэбб «Ноттингем Форест» ва «Манчестер Юнайтед» клубларига баёнот билан чиқиб, ҳакамнинг хатосини расман тан олди.

Киритилди: 22:30, 18.05.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик