Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Барселона" Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида Кейн вариантини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Мюнхеннинг "Бавария" клуби форварди Ҳарри Кейн номзодини ўрганмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли SPORT нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, инглиз ҳужумчиси жамоани тарк этадиган Роберт Левандовскининг ўрнини боса оладиган энг муносиб номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Кўплаб "Барселона" мухлислари учун ҳам Кейн қисқа фурсатда юқори натижа бера оладиган идеал ҳужумчи ҳисобланади. Кейн катта тажрибага эга ва ўта сермаҳсул форвард бўлишига қарамай, фаолияти давомида совринларга бой бўлмагани сабабли унда ҳамон юқори мотивация мавжуд. Клуб раҳбарияти унинг трансферини ўз вақтида Левандовски билан бўлгани каби 3-4 йиллик муваффақиятли лойиҳага айланиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Бироқ бу трансферни амалга ошириш жуда мураккаб вазифа ҳисобланади. Айни пайтда 32 ёшда бўлган ҳужумчи "Бавария" клубида ўзини тўлиқ бахтли ҳис қилмоқда ва Мюнхенни ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун энг мақбул макон деб билади.

Бундан ташқари, футболчининг шартномасида аниқ белгиланган товон пули банди мавжуд эмас ва "Бавария" раҳбарияти ўз етакчисининг кетишига осонликча рухсат бермоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри жорий мавсумда мюнхенликлар таркибида барча турнирларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 58 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:03, 19.05.2026.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик