Кириш Регистрация

Фабрицио Романо: Мареска «Манчестер Сити» билан тўлиқ келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Энцо Мареска «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийига айланади.

Англия клуби ва 46 ёшли мутахассис шартнома борасида тўлиқ оғзаки келишувга эришишди, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мареска «шаҳарликлар» билан уч йиллик шартнома имзолайди ва клуб бошқарувида Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллайди.

Италиялик мутахассис аввалроқ «Челси»ни бошқарган бўлиб, у ерда 2024 йилнинг июлидан 2026 йилнинг январига қадар фаолият юритган эди. Шунингдек, Мареска 2022/23 йилги мавсумда «Манчестер Сити»да Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида ҳам ишлаган.

Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритди.

Киритилди: 12:36, 19.05.2026.
Ўқилди: 1281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик