Кириш Регистрация

«Аякс» Вальвердега таклиф билан чиққанди, аммо...

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг «Аякс» клуби кейинги мавсум учун бош мураббий лавозимига Эрнесто Вальверде номзодини кўриб чиққан эди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Амстердам клуби спорт директори Йорди Кройф испаниялик мутахассиснинг фаолияти билан жуда яхши таниш ва Вальверде Бильбаонинг «Атлетик» клубини тарк этиши маълум бўлганидан кейин унинг номзодига қизиқиш билдирган. Бироқ Вальверде яқин орада келадиган ҳар қандай таклифни рад этишга ва фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди.

«Менга дам олиш керак, мавсум жуда шиддатли ўтди. Ҳозир аниқ мураббийлик қилмайман. Менга танаффус зарур», – дея маълум қилди мутахассис.

Вальверденинг рад жавобидан сўнг «Аякс» бош мураббийлигига асосий номзод сифатида «Жирона» устози Мичел кўрилмоқда, бироқ ҳозирча расмий келишувга эришилгани йўқ.

Киритилди: 16:17, 19.05.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик