Кириш Регистрация

«Севилья» раҳбариятида жиддий тозалаш ишлари бошланди

Баҳо:
+ | -

«Севилья» клуби футбол директори Антонио Кордон билан ҳамкорлик тўхтатилганини расман эълон қилди.

Томонлар 2025/26 йилги мавсум якунланганидан кейин шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилишга келишиб олишди. Ушбу қарор Испания чемпионати тугаганидан сўнг, 31 майдан кучга киради.

Кордон андалусияликлар сафига 2025 йилнинг июнь ойида келиб қўшилган эди ва спорт департаментида биринчи жамоа таркибини шакллантиришга масъул сифатида фаолият юритаётганди.

«Севилья» Ла Лиганинг жорий мавсумида 43 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ, клуб «Севилья» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос назоратига ўтиши мумкинлиги, у потенциал инвестор сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 17:55, 19.05.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик