Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Патрик Виейра «Арсенал» тарихи ва бугунидан иборат рамзий жамоа тузди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра 2003/04 йилги мавсумдаги «Енгилмас жамоа» (The Invincibles) ва клубнинг ҳозирги таркиби футболчиларидан иборат бирлашган рамзий жамоани тузиб чиқди.

Франциялик собиқ футболчи ўз рамзий терма жамоасига «Арсенал»нинг ҳозирги таркибидан беш нафар ўйинчини киритди.

«Менимча, дарвозада Леманннинг ўрнига Райя бўлади. Ҳимоянинг ўнг қанотида Тимбер — у менга жуда ёқади, таркибга кира олади деб ўйлайман. Туре ва Кэмпбелл жуфтлигидан бирини алмаштирган бўлардим — Кэмпбеллни қолдириб, Туренинг ўрнига Габриэлни қўяман.

Албатта, Эшли Коул — муҳокамасиз, унга тегинмаймиз. Сака ўнг қанот ярим ҳимоясида Юнгбергнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Ҳужумда Тьерри Анри ва Деннис Бергкампга тегмаймиз. Жилбертонинг ўрнига Деклан Райс, чап қанотда эса Робер Пирес қолади.

Агар жамоанинг бир неча йил олдинги ҳолати ва бугунги кунда қаерда турганлигини эсласак, Артета ҳақиқатан ҳам ажойиб иш олиб борди деб ўйлайман.

Шунингдек, у жуда кўп пул сарфлади. Арсен Венгерга келадиган бўлсак, айнан у мени ва Тьеррини жуда манфаатли шартларда клубга олиб келганди, шу сабабли мураббий сифатида Арсенни танлайман», – деди Виейра Sky Sports эфирида.

Якуний таркиб (4-4-2): Райя; Тимбер, Кэмпбелл, Габриэл, Коул; Сака, Райс, Виейра, Пирес; Анри, Бергкамп.

Мураббий: Арсен Венгер.

Киритилди: 18:44, 19.05.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6820]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2701]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2565]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2332]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2211]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2185]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2102]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2030]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1961]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1749]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик