Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийига айланса, «Челси» товон пули талаб қилади

Баҳо:
+3 | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи лавозимига Энцо Марескани олиб келса, «Челси» клуби "шаҳарликлар"дан компенсация талаб қилмоқчи. Агар “шаҳарликлар” бу товон пулини тўламаса, Лондон клуби Англия Премьер-лигасига мурожаат қилиб, текширув ўтказилишини сўраши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манбага кўра, «Челси»да италиялик мутахассиснинг ҳаракатларидан норози бўлишган. Чунки Мареска ҳали “кўклар” бош мураббийи бўлиб турган вақтидаёқ "Манчестер Сити" билан музокаралар олиб борган.

Ҳозирда Энцо Маресканинг «Манчестер Сити» билан шартнома имзолаш эҳтимоли юқори экани айтилмоқда ва шу боис «Челси» қатъий чора кўришга тайёр.

Агар клублар ўзаро келишувга эриша олмаса, «Челси» Премьер-лигага мурожаат қилиб, “шаҳарликлар” Мареска билан у ҳали «Стэмфорд Бриж»да ишлаётган пайтда музокара ўтказганини асос сифатида келтирмоқчи.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:40, 19.05.2026.
Ўқилди: 597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик