Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Унаи Эмери: «Мен Европа Лигасининг «қироли» эмасман, «Астон Вилла» билан янги саҳифа очмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери ушбу мусобақада 4 марта ғолиб чиққанига қарамай, ўзини Европа Лигасининг «қироли» деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Испаниялик мутахассис мазкур турнирда уч марта «Севилья» ва бир марта «Вильярреал» билан зафар қучган, 20 май куни эса уни Германиянинг «Фрайбург» клубига қарши навбатдаги финал кутиб туриббди.

«Мен бу турнирнинг қироли эмасман. Ҳозир «Астон Вилла» билан фаолиятимда янги саҳифа очилди. Илгари бўлган воқеаларнинг барчаси ўтмишда қолди. Эртага ҳозирги жамоам билан ва айни дамдаги рақибга қарши баҳсда ғалаба қозонишимиз керак», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN.

Эмери бошқаруви остида «Вилла» еврокубокларда жиддий ўсишга эришди. Жумладан, жамоа 2024 йилда Конференциялар Лигаси ярим финалига, бир йил ўтиб Чемпионлар Лигаси чорак финалига қадар етиб борди, энди эса сўнгги 30 йил ичидаги илк йирик соврин остонасида турибди. Бирмингемликларнинг охирги жиддий муваффақияти 1996 йилга тўғри келади — ўшанда улар Англия Лига кубогини қўлга киритишган эди. Жамоа ўзининг сўнгги еврокубогини эса ундан ҳам аввалроқ, яъни 1982 йилда Европа чемпионлари кубогида ғолиб чиқиб қўлга киритган.

Эмери жамоа катта ўйинлардаги босимни енгиб ўтишни ўрганганини ва буни ижобий омил сифатида қабул қилиши кераклигини таъкидлади. «Босим ҳамиша бор, лекин уни позитив қабул қилиш лозим. У фақат ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган нарса учун курашаётганингда пайдо бўлади», — деди мутахассис.

Мураббий, шунингдек, «Вилла» учун мавсум жуда оғир бошланганини, жамоа барча турнирлардаги дастлабки 6 та ўйиннинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаганини эслатиб ўтди: «Мавсум бошланишидан тўғриси жуда хавотирда эдим. Аммо футболчиларнинг қийинчиликларга кўрсатган реакцияси ҳайратланарли бўлди. Биз улғайганлик ва масъулиятни ҳис қила олиш фазилатини намойиш этдик».

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янглайди.

Киритилди: 22:47, 19.05.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10385]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6301]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3788]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3619]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3552]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3256]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3012]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2249]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [1993]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик