Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

АПЛ Гвардиоланинг мукаммал статистикасига нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз фаолиятида илк бор кетма-кет икки мавсум давомида чемпионликни қўлга кирита олмади.

«Шаҳарликлар» АПЛ 37-тури доирасида сафарда «Борнмут» билан дуранг ўйнашди (1:1) ва бу натижа «Арсенал»нинг Премьер-лигада ғолиб чиқишини таъминлади.

Ўтган мавсумда «Сити» маррани учинчи ўринда якунлаган, чемпионлик эса «Ливерпуль»га насиб этган эди. Англиядаги 10 йиллик фаолияти давомида Гвардиола илк бор кетма-кет икки мавсумни бош совринсиз тугатмоқда. У бундан аввал 2016/17 йилги мавсумда учинчи, 2019/20 йилги мавсумда эса иккинчи ўринни эгаллаган, қолган олтита мавсумда эса шоҳсупага кўтарилган эди.

Бу каби ҳолат Пепнинг мураббийлик фаолиятида умуман биринчи марта кузатилмоқда. У «Барселона»даги тўрт йиллик фаолияти давомида уч марта Ла Лигада зафар қучган, «Бавария»даги уч йилида эса уч марта Бундеслига чемпионига айланган эди.

Киритилди: 01:54, 20.05.2026.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик