Кириш Регистрация

«Барселона» Бернарду Силва ва Влаховичнинг трансферини нима сабабдан рад этгани маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» клуби юқори савиядаги икки футболчини ўз сафига қўшиб олиш таклифини рад этди.

Cadena SER журналисти Сике Родригеснинг хабар беришича, «блауграна»га Душан Влаховични сотиб олиш имконияти таклиф қилинган. Каталонияликлар бу қизиқарли вариант эканини билдиришган, бироқ айни дамда клуб учун бошқа устувор трансфер нишонлари мавжудлигини маълум қилишган. Шу тариқа, агар сербиялик ҳужумчи якунда Испания гранди сафига бориб қўшилса ҳам, бу фақатгина клуб бошқа футболчилар билан келиша олмагани сабабли юз бериши мумкин.

Бундан ташқари, «Барселона» Бернарду Силва трансферидан ҳам воз кечган. Клуб раҳбарияти ҳозирда жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи тўлиқ шаклланган деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 02:04, 20.05.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик