Лондоннинг «Челси» клуби кейинги мавсум учун янги дарвозабон қидирмоқда. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, асосий даъвогарлардан бири «Милан» ва Франция терма жамоасининг биринчи рақами Майк Меньян ҳисобланади. «Аристократлар» анчадан буён французнинг ўйинларини кузатиб келишмоқда.
Бундан ташқари, лондонликларнинг трансфер шорт-листидан (номзодлар рўйхатидан) қуйидаги посбонлар ҳам жой олган: Барт Вербрюгген, Робин Руфс, Джордан Пикфорд, Диогу Кошта, Марко Карнесекки ва Майк Пендерс.
Англия чемпионатининг якуний тури олдидан «Челси» 52 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида атиги саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.













