Кириш Регистрация

Антони ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Бетис» клуби ҳужумчиси Антони Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди. Мусобақа шу йилнинг июнь-июль ойларида Канада, Мексика ва АҚШ яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Футболчи бош мураббий Карло Анчелоттининг ушбу қароридан хафа бўлганини тан олди, бироқ миллий терма жамоага қайтиш учун меҳнат қилишда давом этишини таъкидлади.

«Терма жамоа билан Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигимдан хафаман, лекин ичим хотиржам ва шу вақтгача эришган барча ютуқларим билан фахрланаман. Мен худди доимгидек ишлашда давом этаман, чунки бу орзу ҳали ҳам тирик», - деб ёзди Антони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Бразилиялик вингер, шунингдек, турнирга йўл олаётган жамоадошларини қўллаб-қувватлади:

«Энди Бразилия шарафини ҳимоя қилиб, олтинчи бор ЖЧ кубогини қўлга киритиш учун курашадиган дўстларимга мухлислик қилиш вақти келди. Мен уларни шу ердан туриб қўллаб-қувватлайман».

Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 16:06, 20.05.2026.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик