«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави уни футболчи сифатида юқори баҳоламайдиган инсонларга нима деб жавоб беришини маълум қилди.
«Мен доим мураббийлар футболни ҳаммадан кўра яхшироқ тушунишини айтаман. Мен эса шу пайтгача ўзим ишлаган ҳар бир мураббий қўл остида доимий равишда майдонга тушиб келганман. Шунинг учун одамларнинг нима деб ўйлаши менга мутлақо қизиқ эмас. Футболдан умуман хабари бўлмаган инсонлар кўплигини биламан ва бу табиий ҳол. Модомики клубим ва мураббийларим мендан мамнун экан, қолган нарсалар менга бир тийин», — дея Гавининг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal нашри.
Гави «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи каталонияликлар сафинда барча турнирлар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.













