Бир неча ҳафта олдин «Интер Майами» ҳужумчиси ва Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса ўртасида видеоқўнғироқ бўлиб ўтди. Журналист Диего Домингеснинг маълумотларига кўра, миллий терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар мураббий ва футболчилар ўртасидаги алоқанинг заифлигини ошкор қилган баёнотлари учун устозидан узр сўраган.
Бироқ, Бьелса Суареснинг бўлажак жаҳон чемпионати учун Уругвай терма жамоаси таркибига киритилмаслигини узил-кесил маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес Уругвай терма жамоаси шарафини 2007 йилдан 2024 йилгача ҳимоя қилган. Миллий терма жамоа сафида у 143 та учрашув ўтказиб, 69 та гол урган ва 2011 йилда Америка кубогини қўлга киритган.













