Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Марез нима учун «Реал» ёки «Барселона»га ўта олмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Аҳли» вингери Риёд Марез 2018 йилда 67 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган даврини ва «Лестер»дан қандай кетганини ёдга олди.

«Манчестер Сити»га ўтишдан олдин кўплаб жамоалар билан музокаралар олиб боргандим. Мен «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» билан гаплашганман, бироқ «Лестер» трансферим учун жуда катта маблағ талаб қилган. Шартномамда эса товон пули ҳақидаги банд йўқ эди, шу сабабли бу клубларга ўта олмаганман», — дея Марезнинг сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Extra нашри.

Жорий мавсумда Рияд Марез «Ал-Аҳли» сафида барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Саудия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:11, 20.05.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик