Муҳаммад Салоҳ ўзининг X ижтимоий тармоғида "Энфилд" стадионидан туширилган суратни жойлади. Мисрлик футболчи 24 май куни "Ливерпуль" сафида ўзининг уй майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказиши мумкин.
Аввалроқ Муҳаммад Салоҳ оёғининг орқа қисми мушагидан жароҳат олгани хабар қилинган эди. Шу сабабли у "Брентфорд"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги ҳам мумкин.
Салоҳ "Ливерпуль" сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Шу вақт давомида 33 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 440 та учрашувда қатнашиб, 257 та гол ва 122 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.













