Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Эмилиано Мартинес: «Европа лигаси финалида синиқ бармоқ билан ўйнадим»

Баҳо:
+2 | -

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес Европа лигаси финалида «Фрайбург»га қарши учрашувда жароҳат билан ўйнаганини тан олди. «Вилла» Германия жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди. Аргентиналик посбон ўз дарвозаси томон йўлланган ҳар иккала аниқ зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

«Мен ўйин олдидан ўтказилган чигалёзди машғулотларида бармоғимни синдириб олдим, аммо ҳар қандай тўсиқдан ижобий нарса топиш мумкинлигига ишонаман. Илгари ҳеч қачон синиқ бармоқ билан ўйнашимга тўғри келмаган эди. Баъзан сиз қийинчиликларга тик боқишга мажбур бўласиз ва мен бундай чақирувларни қабул қилишга ҳамиша тайёрман. «Астон Вилла»да ўйнаётганимдан фахрланаман», — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради MatchDay Central нашри.

Истанбулда бўлиб ўтган финал учрашувида Юри Тилеманс, Эмилиано Буэндия ва Морган Роджерс томонидан киритилган голлар «Астон Вилла»га ғалаба тақдим этди.

Киритилди: 08:48, 21.05.2026.
Ўқилди: 172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик