Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Энрике Дембеле ҳақида: «У ўйин ва дақиқадан қатъи назар, доимо ҳимояланади»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике журналистнинг Усман Дембеле бутун жамоа учун ҳимояда меҳнат қилиш борасида ўрнак бўла оладими, деган саволига жавоб берди.

«Бу Усмоннинг менталитети. У ўйин ва дақиқадан қатъи назар, доимо ҳимояланади. Бундай футболчига эга бўлиш жуда муҳим. Одатда ҳамма унинг фақат ҳужумдаги ҳаракатларини таъкидлайди, лекин ҳеч ким унинг ҳимоядаги ҳаракатлари ҳақида гапирмайди. Жамоа тўпсиз қолганда ҳимояланиш керак — бунинг ёмон жойи йўқ, бу қочиш керак бўлган нарса эмас. Баскетболда ҳам шундай — ҳам ҳужум қилиш, ҳам ҳимояланиш керак, акс ҳолда ҳеч нарса чиқмайди», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe.

Жорий мавсумда Дембеле 39 та ўйинда 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. 30 май куни унинг жамоаси Чемпионлар Лигаси финалида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:56, 21.05.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик