Яқинда «Бавария» дарвозабони Йонас Урбиг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига Германия терма жамоасининг тўртинчи дарвозабони сифатида бориши маълум бўлди. Футболчи немислар билан бирга машғулот ўтказади ва зарурат туғилса, қайдномага киритилади.
Германия терма жамоаси мураббийлар штаби нега бундай қарорга келгани ҳақида жамоа устози Юлиан Нагельсманн тушунтириш берди.
«Биз машғулотлар учун ихтиёримизда тўртинчи дарвозабон бўлишини истадик. У «Бавария»да ҳам, бизнинг машғулотларимизда ҳам ўзини жуда яхши кўрсатди. У жамоани яхши энергия билан таъминлайди», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.
Жорий мавсумда 22 ёшли Урбиг барча турнирларда 19 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг олтитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













