Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» билан боғлиқ жанжалдан фойдаланиб қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Саутгемптон» рақиб машғулотларини яширинча кузатгани сабабли Чемпионшип плей-офф босқичидан четлаштирилган эди. Mirror нашрининг хабар беришича, ушбу вазиятдан «Манчестер Юнайтед» унумли фойдаланиб қолиши мумкин. «Қизил иблислар» «авлиёлар»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Ши Чарльзга қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, айни дамда «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» атрофидаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ши Чарльз — «Манчестер Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Саутгемптон» сафига 2023 йилда келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда таянч ярим ҳимоячиси барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали мутахассислари Чарльзнинг трансфер қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:09, 21.05.2026.
Ўқилди: 1137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик