Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Микель Артета «Арсенал»нинг чемпионлигидан сўнг Пеп Гвардиола ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета илгари биргаликда ишлаган устози — Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Пеп Гвардиола менинг мураббийлик йўлимнинг жуда катта қисми бўлган. Мен мураббийлик фаолиятимни айнан у билан бирга бошлаганман. У ушбу лигадаги стандартларни юқори даражага кўтарди. Унинг менда, футболчиларда ва клубда уйғотган ягона туйғуси — бу ўз даражамиз ва стандартларимизни ошириш, янада яхшироқ бўлишга интилиш мажбуриятидир. Сўнгги бир неча йил ичида биз чемпионликка жуда яқин келгандик. Хайриятки, бу сафар биз буни уддалай олдик», — деди Артета матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 2004 йилдан буён илк бор Англия чемпионига айланди. «Канонирлар» чемпионликни муддатидан аввал — сўнгги тур бошланишидан олдин расмийлаштиришди.

Киритилди: 18:46, 21.05.2026.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик