Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Артета «Арсенал»нинг 22 йил деганда АПЛда ғолиб чиққани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета қўлга киритилган Англия чемпионлик титули ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Маълумки, «канонирлар» 2004 йилдан буён илк бор мамлакат чемпионига айланишди.

«Бу натижага эришганимиз — ақл бовар қилмас даражадаги иш бўлди. Бу мен ҳаётимда ҳис қилган энг ажойиб туйғулардан биридир. Мен энг кўп фахрланадиган жиҳат — бу ғалабага қандай тарзда эришганимиз бўлди. Биз нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам жуда муҳим бўлган қадриятларни намойиш эта олдик. Премьер-лига кубогини қўлга киритиш ёқимли, аммо ундан ҳам ёқимлироғи — бундан кейин содир бўлган байрам қувончларини томоша қилишдир», — деди Артета матбуот анжуманида.

2025/2026 йилги мавсумда «Арсенал» яна иккита учрашув ўтказади — АПЛ доирасида «Кристал Пэлас»га қарши (24 май) ва Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши (30 май).

Киритилди: 19:12, 21.05.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик