«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс Европа Лигасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Англия клуби финалда «Фрайбург»ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Роджерс 58-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Англиялик футболчи Европа Лигасининг жорий мавсумида жами 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













