Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Диего Симеоне «Челси» ҳимоячисини «Атлетико» учун бош мақсад қилиб белгилади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва Лондоннинг «Челси» клуби қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья ёзги трансфер ойнасида ватанига қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Marca» газетаси журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Латераль билан шартнома имзолаш «матрасчилар»нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий устувор вазифасига айланди. Кукурельянинг трансферига жамоа устози Диего Симеоненинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Марк 2022 йилнинг август ойидан буён «аристократлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномасининг муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:04, 22.05.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик