Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада - Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция

Хуан Мата фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда

Баҳо:
+ | -

Австралия чемпионатининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган испаниялик машҳур футболчи Хуан Мата ўз келажаги ҳақида бош қотирмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси А-лигада мавсум якунланганидан кейин ўз ниҳоясига етди.

«Вестерн Сидней Уондерерс» клубидаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг, футболчи ўз фаолиятини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Жорий мавсумда у майдонда 1684 дақиқа ҳаракат қилиб, 5 та гол урди ва жамоасининг яна 13 та голли ҳужумида бевосита иштирок этди.

«Ҳозир мен учун энг асосий савол — бундан кейин ҳам ўйнашни хоҳлайманми ёки йўқ. Футболдан завқ олаётган пайтда фаолиятни тугатиш жуда қийин. Аммо баъзида катта футболдан чиройли нотада кетиш учун энг муносиб вақт айнан шундай пайт бўлади», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда «The Guardian» нашри.

Мата, шунингдек, ўз шахсий совринини жамоавий муваффақиятга бажонидил алмаштирган бўлишини ҳам таъкидлаб ўтди. «Мельбурн Виктори» клубининг мавсумдаги иштироки плей-офф баҳсида «Сидней» жамоасидан қабул қилинган мағлубият билан якун топди.

Киритилди: 13:24, 22.05.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик