Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

10 йил, 20 соврин ва абадий хотира: «Манчестер Сити» Пеп Гвардиола шарафига трибуна очди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ўз уй стадионидаги трибуналардан бирини Пеп Гвардиола шарафига қайта номлади ва мураббийга аталган ҳайкални ўрнатади.

Бугун «шаҳарликлар» ва мураббий 55 ёшли каталониялик мутахассис ўз лавозимини тарк этишини эълон қилишди. У клубдаги 10 йил давомида 20 та совринни қўлга киритди, жумладан, 2023 йилда «Сити» тарихида илк бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Клубнинг хабар беришича, яқинда реконструкция қилинган ва кенгайтирилган «Этихад Стэдиум»нинг Шимолий трибунаси энди «Пеп Гвардиола трибунаси» деб аталади.

Трибуна мураббийнинг клубдаги сўнгги ўйинида — якшанба куни «Астон Вилла»га қарши мавсумнинг якуний баҳсида расман очилади. 2023 йил охирида бошланган трибуна реконструкцияси стадион сиғимини 61 000 дан ортиқ томошабинга етказиб, 7000 дан зиёд янги ўриндиқ қўшди.

«Олийжаноб Шайх Мансур Пепнинг ўн йиллик тарихий меҳнати ва қўшган улкан ҳиссаси эътирофи сифатида ушбу нуфузли мукофот билан тақдирлади. Қайта номлаш доирасида Гвардиола номидаги трибуна олдига Пепнинг ҳайкали ҳам ўрнатилади», — дейилади клуб баёнотида.

Шайх Мансур бин Зайед ал-Наҳаян шундай деди: «Мен доим «Манчестер Сити»да ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида энг яхши инсонлар бўлиши кераклигини айтганман. Ўн йил давомида Пеп айнан шу амбицияларнинг тимсоли бўлди. У клуб ДНКсида ўчмас из қолдирди. Бу из у қўлга киритган кўплаб совринлардан кўра, кўпроқ қандай йўл билан ғалаба қозонгани билан боғлиқ. У мендан ва бутун «Сити» оиласидан чексиз миннатдорчиликка лойиқ, у доимо оиламизнинг бир қисми бўлиб қолади».

«Пеп Гвардиола номидаги трибуна ва унинг олдига ўрнатиладиган ҳайкал Пеп меросининг ушбу футбол клуби, Манчестер шаҳри ва инглиз футболи тарихига абадий муҳрланишини кафолатлайди», — деди «Сити» бошқаруви раиси Ҳалдун ал-Муборак.

Киритилди: 16:52, 22.05.2026.
Ўқилди: 1103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3469]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3293]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3290]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3199]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3050]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2888]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2865]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2126]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2012]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2004]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик