Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Бернарду Силванинг «Атлетико»га ўтиши яқинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Бернарду Силва «Атлетико» билан музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ мадридликлар клуби мавсум якунида «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этадиган ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум бўлганди.

«Marca» хабарига кўра, томонлар ҳозирча молиявий масалалар бўйича келишувга эришгани йўқ. Португалиялик футболчи «Сити»да йилига тахминан 18 миллион евро иш ҳақи олган бўлса, «Атлетико» унга бунчалик катта маош тўлай олмайди, футболчининг ўзи ҳам бундай суммани кутмаяпти. Шунга қарамай, Силва Мадрид клубидаги энг юқори маош олувчи футболчилардан бирига айланиши кутилмоқда. Таққослаш учун, «Атлетико»да ҳозирда энг кўп маошни Ян Облак олади — йилига тахминан 10 миллион евро.

Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар жараёни АПЛ ва Ла Лиганинг сўнгги туридан кейин тезлашиши кутилмоқда. Томонлар Бернарду 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Португалия терма жамоаси ихтиёрига етиб келгунига қадар шартнома имзолашни режалаштиришмоқда.

Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи АПЛда 37 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:06, 23.05.2026.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик