Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Станкович АПЛ клубларининг таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Брюгге» ярим ҳимоячиси Александар Станкович Англия Премьер-лигаси клубларига ўтишдан манфаатдор эмас. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Манбага кўра, 20 ёшли сербиялик футболчига «Брентфорд» ва «Ньюкасл» томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганига қарамай, у айни пайтда фаолиятини бошқа клубда давом эттириш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Станковичнинг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Маълумот учун, Александар бельгияликлар сафида жами 54 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у Сербия миллий терма жамоаси сафида 6 та учрашувда иштирок этган.

Киритилди: 17:56, 23.05.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик