Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Европалик эксперт «Челси»га Килиан Мбаппени трансфер қилишни тавсия этди

Баҳо:
+5 | -

Европа футболи бўйича таниқли эксперт Энди Брасселл «Челси» клубига «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппени таркибга қўшиб олишни тавсия қилди. Унинг фикрича, француз ҳужумчисининг Мадриддаги фаолияти кутилганидек чиқмаяпти.

«Барчаси тобора ойдинлашиб бормоқда: Мбаппе ва «Реал» — бу кўпчилик кутгандек муваффақиятли жуфтлик эмас. «Челси»га ҳақиқий марказий ҳужумчи етишмаяпти. Кимдир Килиан фақат чап қанотда ўйнашни яхши кўришини айтиши мумкин, аммо тан олиш керак, у қайси позицияда ўйнамасин, «Челси» учун ажойиб трансфер бўларди. У АПЛда порлаган бўларди», — деди Брасселл TEAMtalk нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2024 йилда эркин агент сифатида «ПСЖ»дан «Реал Мадрид»га кўчиб ўтганди. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда 43 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 41 та гол уришга ва 7 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 18:42, 23.05.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик