Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Реал» Камавинганинг келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга шу ёзда «Реал»ни тарк этмаса керак. Marca нашрининг хабарига кўра, француз футболчиси ёзги трансфер ойнасида мадридликлар сафини тарк этиш бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмоқчи эмас. У келаси мавсумни жорий мавсумдагидан кўра яхшироқ ўтказишни мақсад қилган.

Шунингдек, ярим ҳимоячи «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Переснинг ишончини сақлаб қолмоқда. Уларнинг муносабатлари жуда яхши. Бундан ташқари, «Реал» ҳам шу ёзда футболчини сотиб юбориш ниятида эмас.

Эдуардо Камавинга 2021 йилда «Ренн»дан 31 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда француз футболчиси барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:10, 23.05.2026.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик