Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мартин «Барселона»нинг мағлубияти ҳақида: «Даҳшатли ўйин»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин Ла Лиганинг сўнгги тури доирасида «Валенсия»га қарши ўйиндан (1:3) кейин интервью берди. Каталонияликлар 61-дақиқада Роберт Левандовскининг голи эвазига ҳисобни очишганди, бироқ қолган вақт ичида ўз дарвозаларидан учта тўп ўтказиб юбориб, «кўршапалаклар»га имкониятни бой беришди. 

«Биз хафамиз, ўйин даҳшатли чиқди. Ҳеч биримиз мавсумни бундай тарзда якунлашни хоҳламагандик. Умумий олиб айтганда эса мавсум муваффақиятли ўтди — биз иккита совринни қўлга киритдик. Бошида ишларимиз унчалик яхши кетмаётганди, лекин ўзимизни ўнглаб олдик ва чемпионатда мақсадимизга эришдик», — деди Мартин ўйиндан кейинги интервьюсида.

«Барселона» 38 тур якунларига кўра Мадриднинг «Реал» клубини саккиз очкога ортда қолдирди.

Киритилди: 03:34, 24.05.2026.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик