Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Эрнандес ЕЧЛ финали ҳақида: «ПСЖ» яна Франция футболи тарихига кириши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Люка Эрнандес бўлажак Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Парижликлар 30 май куни финал учрашувида «Арсенал»га қарши майдонга тушадилар. Ярим финал натижаларига кўра, Франция клуби «Бавария»дан устун келди (5:4, 1:1).

– Финал яқинлашгани сари бирор ғайритабиий нарсани ҳис қиляпсизми? Қандайдир ўзгача босим борми?

– Тўғрисини айтсам, йўқ. Бизда атиги бир ярим кунлик дам олиш вақти бўлади. Лекин барчамиз бизни нима кутаётганини тушуниб турибмиз: бу мавсумнинг энг муҳим ўйини. Биз клуб, «Пари Сен-Жермен» ва ҳатто Франция футболи тарихига қайтадан киришимиз мумкин.

– Бу мавсумдаги Чемпионлар лигасида сиз учун энг эсда қоларли лаҳза қайси бўлди?

– Мен «Бавария»га қарши ўйиннинг якунини айтган бўлардим. Ўйин давомидаги шунча қийинчиликлардан сўнг енгилликни ҳис қилдим. Биз ҳақиқий жамоа эканлигимизни кўрсатдик, айниқса иккинчи учрашувда. Назаримда, бу мен учун жорий мавсумдаги энг эсда қоларли лаҳза бўлди, – деди Эрнандес УEФАга берган интервьюсида.

Киритилди: 17:05, 24.05.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик