Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Арсенал» рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпионига айланди. Микел Артета бошчилигидаги жамоа 38 тур давомида 85 очко жамғарди. Иккинчи ўринни эгаллаган «Манчестер Сити» эса чемпиондан 7 очко камроқ тўплади.

The Athletic журналистлари қизиқарли бир фактга эътибор қаратишди: «Арсенал» Премьер-лига тарихида мавсумни қизил карточкаларсиз ва ўз дарвозасига белгиланган пенальтиларсиз ўтказган илк жамоа бўлди.

«Арсенал»ни олдинда ўта муҳим ўйин кутиб турибди: 30 май, шанба куни Артета шогирдлари Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади. Соврин учун кечадиган баҳс Будапештда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Киритилди: 00:11, 25.05.2026.
Ўқилди: 1732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик