Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Бруну Фернандеш рекорд натижаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛнинг бир мавсумида энг кўп голли узатма амалга ошириш бўйича янги рекорд ўрнатгани (21 та) ҳақида фикр билдирди.

«Бу жуда ажойиб. Мен бундан жуда хурсандман. Бу жуда муҳим лаҳза. Очиғини айтсам, бу маррага яқинлашмагунимча, бу ҳақда ўйламаган эдим. Бугун бу натижага эришиш менга насиб қилди.

Мураббий Жонни Эванс биз Патрик учун тайёрлаган стандарт ҳолатдан фойдаланишга мендан кўра кўпроқ ишонди, чунки мен унинг боши билан гол ура олишига унчалик ишонмаган эдим. Мен голли узатмани амалга оширдим, аммо энг муҳими — бугун ғалаба қозондик ва мавсумни жуда кучли тарзда якунладик», — дея 31 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Фернандеш Англия чемпионатининг 38-тури доирасида «Брайтон»га қарши сафарда ўтказилган ўйинда (3:0) Патрик Доргунинг голига ассистентлик қилди.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва 22 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 08:43, 25.05.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик