Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Атлетико» 15 йил ичида Ла Лигада илк бор 5 та гол ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Ла Лиганинг сўнгги турида «Вильярреал»га мағлуб бўлди (1:5).

Мадридликлар Диего Симеоне бошқарувида иккинчи бор бир ўйинда 5 та гол ўтказиб юборишди. Аввалроқ бу ҳолат 2024 йил январда Испания Суперкубоги ярим финали доирасида «Реал»га қарши ўйинда (қўшимча бўлимларда 3:5) кузатилганди.

Умуман олганда, Симеоне қўл остида «Атлетико» жами 800 та ўйин ўтказди. Аргентиналик мураббий 2011 йилнинг декабридан буён жамоани бошқариб келмоқда.

«Матрасчилар» охирги бор Ла Лигада 5 та гол ўтказиб юборган ҳолат 2011 йил сентябрига тўғри келади. Ўшанда Грегорио Мансано бошчилигидаги жамоа «Камп Ноу»да «Барселона»дан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Киритилди: 08:52, 25.05.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик