Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Депортиво» Ла Лигага қайтди: Афсонавий клуб яна элитада

Баҳо:
+ | -

Ла-Корунья шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи Испаниянинг «Депортиво» клуби Ла Лигага қайтди. Бунга Сегунда мусобақасининг сўнггидан олдинги турида «Вальядолид» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг эришилди.

Ушбу ғалабадан кейин жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринни нақд қилиб олди ва «Альмерия»дан 6 очкога илгарилаб кетди. Сўнгги тур олдидан «Депортиво»да биринчи ўринни эгаллаш имконияти ҳам сақланиб қолмоқда.

Жамоани ўтган йилдан бошлаб, ўзининг футболчилик фаолиятини «Барселона»да бошлаган маҳаллий мутахассис Антонио Идальго бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Депортиво» ўз тарихида 2000 йилда мамлакат чемпиони бўлган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 та Испания кубоги, 3 та Суперкубок ва Интертото кубоги мавжуд. Клуб 2017/18 йилги мавсумдан буён элита дивизионида иштирок этмаётган эди.

Киритилди: 12:43, 25.05.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик