Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Атлетико» Альваресни сақлаб қолишга уринмоқда

Баҳо:
+ | -

Яқинда ҳужумчи Хулиан Альвареснинг «Барселона» ва Европанинг бир қатор нуфузли клублари билан трансфер миш-мишлари пайдо бўлди. «Атлетико» эса футболчини ўз сафида сақлаб қолишни мақсад қилган.

Tiempo de Juego хабарига кўра, «Атлетико» Альваресга яхшиланган шартлар асосида янги шартнома таклиф қилган. Ҳозирча 26 ёшли футболчи «матрасчилар»нинг таклифига жавоб бермаган.

Шунга қарамай, Мадрид клуби вазиятга хотиржамлик билан қарамоқда, чунки клуб Альваресни ҳар қандай нарх эвазига сотишга тайёр эмас. Хулиан Альвареснинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Нуфузли Transfermarkt портали ҳужумчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:28, 25.05.2026.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик