Испания терма жамоаси душанба куни 2026 йилги жаҳон чемпионати учун якуний таркибни эълон қилди. Ушбу рўйхатда «Реал» клубининг бирорта ҳам вакили йўқ. Шу тариқа, Испания ўз тарихида илк бор мундиалда «Реал» ўйинчиларисиз иштирок этади.
«Қироллик клуби» ҳимоячиси Дин Хёйсен терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг ушбу қарорига муносабат билдирди. Хёйсен ижтимоий тармоқларда Sofascore талқинига кўра Ла Лиганинг рамзий терма жамоаси суратини жойлаштирди. Эътиборлиси, ушбу рамзий жамоадан Хёйсеннинг ўзи ҳам ўрин олган.
Кўриниб турибдики, футболчи ўзини Испания терма жамоаси таркибига киритилишига лойиқ деб ҳисоблайди. Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.













