Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Ван де Вен: «Сўнгги турда лигада қолиш учун курашиш уятли ҳолат»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Микки ван де Вен мавсум якунида жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатини қабул қилиб бўлмас деб атади.

«Шпорлар» чемпионатнинг финал турида «Эвертон» устидан ғалаба қозониб (1:0), АПЛда жон сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Лондон клуби мавсумни жадвалнинг 17-поғонасида якунлади.

«Сўнгги турда лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётганимиз — бу қабул қилиб бўлмас ҳолат. Бу клубда ажойиб футболчилар бор.

Бу ишни охирги кунгача қолдирганимиз уятли, лекин биз ғалабани қўлга киритдик ва энг муҳими шу.

Тўғрисини айтсам, финал ҳуштагидан кейин жуда таъсирланиб кетдим. Шахсан мен учун бу мавсум жуда оғир ўтди. Мен деярли ҳар бир ўйинда қатнашдим ва бу менга қийин бўлди. Ҳозир жуда хурсандман, лекин бу ҳолат бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги керак», – деди ван де Вен BBC’га берган интервьюсида.

Киритилди: 20:30, 25.05.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик