"Ливерпуль" Англия терма жамоасининг 23 ёшли ҳимоячиси Леви Колуиллни кузатмоқда ва ёзги трансферлар ойнасида шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Аввалроқ "Челси" ҳимоячисига "Реал" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Бироқ энди футболчида Премьер-лигада қолиш истиқболи пайдо бўлди.
Колуилл 2021 йилдан бери "аристократлар" сафида тўп суради. Жорий мавсумда ҳимоячи лондонликлар сафида 4 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи мавсумнинг катта қисмини олдинги хочсимон пайларнинг узилишидан сўнг тикланиш жараёнида ўтказди.













