Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Хвича Кварацхелия: «Футбол — бу фақат гол ва ассист эмас»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия ўз ўйинида қайси жиҳатни яхшилашни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. Грузиялик футболчи аниқ бир жавоб бермаган бўлса-да, футболчилар доимо олдинга интилишлари кераклигини ҳақли равишда таъкидлаб ўтди.

«Менимча, ҳар бир футболчи ниманидир яхшилаши мумкин ва мен бундан мустасно эмасман. Мен доимо прогрессга эришишга, кўпроқ гол уришга ва голли узатмалар беришга ҳаракат қиламан, лекин мен учун футбол — бу фақат гол ва ассист эмас. Жамоага ёрдам бериш усулинг муҳимроқ. Баъзида сен гол уролмайсан ёки голли узатма беролмайсан, аммо жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бериш учун майдонда борингни беришинг мумкин. Бу мен учун энг муҳими. Ўйин тугаганида, мен жамоам учун 100 фоиз куч сарфлаганимни ва уни ғалабага етаклаганимни билишни истайман», — дея Кварацхелиянинг сўзларидан иқтибос келтиради «ПСЖ» сайти.

2025/2026 йилги мавсумда Хвича Кварацхелия 47 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. «ПСЖ» навбатдаги ўйинини шанба куни, 30 майда Чемпионлар лигаси финали доирасида «Арсенал»га қарши ўтказади. Соврин учун кураш Будапештда бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:01, 25.05.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик