Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Фабрицио Романо Хулиан Альвареснинг келажаги борасидаги инсайд билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар қилди.

Манбага кўра, аргентиналик форвард 2030 йилгача амал қиладиган шартномаси мавжуд бўлишига қарамай, ҳозирча Мадрид клуби раҳбарияти билан янги битим борасида аниқ музокаралар олиб бормаяпти.

Альваресга «ПСЖ», «Барселона», шунингдек Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, жиддий таклифлар тушган тақдирда «Атлетико» учун футболчини жамоада олиб қолиш осон бўлмайди.

Альварес Мадрид клубига 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсумда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:09, 26.05.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик