Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Давид Райя: «АПЛдаги ғалаба «Арсенал»га ЕЧЛ финали олдидан катта ишонч бағишлади»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» дарвозабони Давид Райянинг айтишича, 2025/26 йилги мавсумда Англия чемпионатида қўлга киритилган ғалаба жамоани «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан юқори ишонч билан таъминлади.

30 ёшли испаниялик посбоннинг сўзларидан Diario AS нашри иқтибос келтирмоқда:

«Бу жуда зарур эди; мен бу ерга келган илк кунимдан бошлаб, ҳатто ундан олдин ҳам асосий мақсад шу эди. Бу клуб энг юқори совринлар учун рақобатлашиш ва курашиш учун мавжуд, Премьер-лига эса улардан бири эди. Биз бунга эришдик ва энди бу муваффақият Чемпионлар лигаси финали олдидан бизга улкан куч-қувват бағишлайди.

Шахсий фикримча, мен ҳозир жуда ва жуда яхши спорт формасидаман. Албатта, бу фақат менинг хизматим эмас; ўтказиб юборилмаган «қуруқ» ўйинларимиз бутун жамоанинг меҳнати маҳсулидир. Кетма-кет уч марта «Олтин қўлқоп»ни қўлга киритиб, бу рекордига эришганимдан жуда хурсандман — бунақаси камдан-кам дарвозабонларга насиб қилган.

Шу боис, мен жуда бахтиёрман ва жамоа сифатида бажарган ишимизга ишончим комил. Мавсум давомида рақибларга деярли имконият бермаган ўйинларимиз кўп бўлди ва бу бизга чемпионатда зафар қучишимизга ёрдам берди, энг асосийси ҳам аслида шу эди».

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 30 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:00, 26.05.2026.
Ўқилди: 259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик