Жейдон Санчонинг «Манчестер Юнайтед» билан тузган меҳнат шартномаси шу ёз якунига етади.
Ўтган мавсумни футболчи ижара асосида ўтказди. Санчо «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилди. Sport Bild нашрининг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» Санчонинг шартномасини бир йилга узайтириш бандини фаоллаштирмоқчи.
Таъкидланишича, инглиз гранди вингернинг жамоани текинга тарк этишини истамайди. «Қизил иблислар» футболчини ёзда арзонроқ нархда сотиб юборишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жейдон Санчо ўтган мавсумда жами 39 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда футболчи «гол+пас» тизимида 4 та очко (1 та гол ва 3 та голли узатма) тўплашга муваффақ бўлди.













