Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Камавингада «ПСЖ» варианти бор

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлар ортидан жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Франциялик иқтидор эгасига Париждан қизиқиш бор.

«L'Equipe» нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчи ҳозирда «Қироллик клуби»даги ўз ўрни ва ўйин амалиётидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Мавсум давомида жароҳатлар ва беқарор ўйин кўрсатгани сабабли, у «Реал»нинг асосий таркибида ўзини тўлиқ намоён эта олмади.

Муваффақиятсиз мавсум ва мундиалдан четда қолиш Камавинга учун жорий мавсум жуда оғир кечди. Бош мураббий Дидье Дешам уни 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Франция терма жамоасининг 26 кишилик якуний таркибига киритмади. Мураббий бу қарорни футболчининг мавсум давомида жисмоний ҳолати ва ўйин амалиёти пасайиб кетгани билан изоҳлаган.

«ПСЖ» варианти Парижнинг «ПСЖ» клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда. Парижликлар Камавинганинг универсал ўйин услуби жамоа ярим ҳимоясини кучайтиришига ишонишмоқда. Гарчи «Реал Мадрид» раҳбарияти футболчига яна бир имконият беришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар бўлса-да (клуб уни сотишга шошмаяпти), Камавинганинг ёзда трансфер бозоридаги эҳтимолий вариантларни кўриб чиқиши кутилмоқда.

Киритилди: 11:52, 26.05.2026.
Ўқилди: 253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик