Кириш Регистрация

Ромелу Лукаку: «Жаҳон чемпионатига тайёр бўлиш учун қўлимдан келган барчасини қиламан»

Баҳо:
+ | -

“Наполи” ҳамда Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳозирги жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.

“Мен 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан олдинги ҳолатимдан кўра яхшироқ формадамaн, ўшанда Қатарга бормаслигим керак эди. Бир неча йилдан бери бунчалик тез бўлмаганман (спринт машғулоти вақтида футболчи соатига 35,5 км тезликкача чиққан). Терма жамоада мени энг яхши формага қайтариш учун қўлдан келган барча иш қилинмоқда. Назорат учрашувларида ҳам, бошқа жиҳатлар қатори, шу устида ишлаймиз.

Мен майдонга чиқиб, дарҳол асосий таркиб футболчисига айланаман, деб ўйламаяпман. Ёки фақат бир соат ўйнайман, деган фикр ҳам йўқ. Бундай ўйлаш мутлақо нотўғри бўларди… Гап Жаҳон чемпионати ҳақида кетмоқда, вазиятга кенгроқ қараш керак. Мен тайёр бўлиш ва жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келган барчасини қиламан”, — деди Лукаку RTBF нашрига.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Лукаку Бельгия терма жамоаси йиғинига борган, бироқ сон қисмидаги жароҳати сабаб ўйинларда иштирок этмаган. Шундан сўнг у “Наполи” билан келишмаган ҳолда тикланишни мустақил давом эттириш мақсадида Бельгияда қолган. Бу ҳолат клуб раҳбарияти, хусусан президент Аурелио Де Лаурентис ва спорт директори Жованни Маннани қаттиқ ғазаблантирган. Улар футболчига ультиматум қўйган, аммо у жавобсиз қолган.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:08, 26.05.2026.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик