Кириш Регистрация

Романо: Хулиан Альварес «Атлетико»дан кетишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Таниқли трансфер инсайдери Фабрицио Романо «Атлетико Мадрид» ва ҳужумчи Хулиан Альварес ўртасидаги музокаралар ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Манбага кўра, «матрасчилар» аргентиналик футболчига бир қатор манфаатли шартларни таклиф қилган, бироқ 26 ёшли ҳужумчи шартномани узайтиришдан қатъиян бош тортмоқда. Романонинг таъкидлашича, Альвареснинг кетиш эҳтимоли кун сайин ошиб бормоқда. «Яқин вақт ичида унинг келажаги борасида янги хабарлар пайдо бўлади», — дея қўшимча қилди эксперт.

Аввалроқ турли нашрлар Хулиан Альварес «ПСЖ» ва «Арсенал»дан бўлган таклифларга қарамай, айнан «Барселона» сафига ўтишни мақсад қилганини хабар қилганди.

Маълумот учун, Transfermarkt портали футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Альвареснинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:26, 27.05.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик