«Манчестер Сити» «Челси» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмерни ўз сафига қайтаришни кўзламоқда. Яқин вақт ичида «шаҳарликлар» бошқарувини Энцо Мареска қўлга олиши кутилмоқда — айнан ушбу мураббий қўл остида Палмер «Челси»да ёрқин ўйин намойиш этганди.
Лондонликлар учун мавсум омадсиз якунланди: АПЛда 10-ўринни эгаллаб, еврокубоклардан четда қолишди. Бу эса жамоа етакчиларининг келажаги борасидаги саволларни кун тартибига чиқарди. talkSPORT хабарига кўра, Коул Палмер ўзи тарбия топган клубига қайтиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бироқ «Челси» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида футболчи бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмас.
Маълумот учун, Transfermarkt портали 24 ёшли иқтидор эгасини 110 миллион еврога баҳоламоқда.













