Кириш Регистрация

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг соғлиғи борасидаги саволларга жавоб қайтарди. 38 ёшли футболчи яқинда «Интер Майами» ва «Филадельфия Юнион» ўртасидаги МЛС ўйинида майдонни муддатидан аввал тарк этганди. Ҳужумчи мушакларида ноқулайлик сезгани сабаб алмаштиришни сўраган, бироқ кейинги тиббий текширувлар жиддий жароҳатни тасдиқламади.

«Биз ўйинни машғулотлар марказида кузатиб тургандик ва Месси захирага олинишини сўраганини кўрдик. Дастлабки тахминлар ёмон эмасди ва биз, албатта, унда ҳеч қандай жиддий жароҳат йўқлигига умид қилгандик. Энди кейинги текширувлар ва ўзини қандай ҳис қилишини кутамиз. Табиийки, ҳаммамиз Жаҳон чемпионати арафасида унда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини истаймиз. Асосий мақсадимиз — уни мундиалга энг яхши ҳолатда олиб келиш», — дея Скалонининг сўзларини келтирмоқда DSports.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини 17 июнь куни Жазоир термасига қарши баҳс билан бошлайди.

Киритилди: 11:32, 27.05.2026.
Ўқилди: 240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик