Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция 3-1 Сенегал
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Тер Штеген «Жирона» билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген қишки трансфер ойнасида ижара асосида ўтган «Жирона» клуби билан хайрлашди. Мавсум якунларига кўра «Жирона» Ла Лигани тарк этди.

«Жирона», охирги бир неча ой учун катта раҳмат. Майдонда ҳаммамиз хоҳлагандан кўра анча кам вақт ўтказган бўлсам-да, биринчи кундан мени қандай қабул қилганингиз учун сиздан миннатдорман. Бу оиланинг бир қисми бўлиш, ушбу футболчилар билан кийиниш хонасини бўлишиш ва клуб ходимлари ҳамда ажойиб мухлисларнинг меҳрини ҳис қилиш мен учун шараф бўлди.

Мавсум якуни биз кутгандек бўлмади, лекин ишончим комилки, бу клубда тез орада ўз жойига — юқори дивизионга қайтиш учун куч ҳам, ирода ҳам, керакли инсонлар ҳам бор. Қўллаб-қувватлаганингиз ва меҳрингиз учун барча мухлисларга раҳмат. Келажакда сизга чин қалбдан энг яхши тилакларимни тилаб қоламан», — деб ёзди тер Штеген ўзининг X саҳифасида.

Киритилди: 14:41, 27.05.2026.
Ўқилди: 1143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик